Роналду Италия спорт вазирига жавоб қайтарди: Бу ёлғон, мен ҳеч нарсани бузганим йўқ

Коронавирусга чалинган "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз аҳволи ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳаммаси жойида, касаллик аломатлари йўқ. Ўтган кеча яхши ухладим. Сизнинг хабарларингиз учун рахмат. Умид қиламанки, тез орада машғулотларга қайтаман".

Спорт вазири Винченцо Спадафорининг баённомани бузганлик ҳақидаги гаплари ҳақида

"Бу ёлғон, мен ҳеч нарсани бузмадим. Ҳаммасини "Ювентус" ва Португалия терма жамоаси билан келишган ҳолда амалга оширдик. Исмини айтмайман Италиядаги бир эркак мени қоидаларни ҳурмат қилмайдиган деди, лекин унақа эмас.

Ҳеч ким билан алоқага киришганим йўқ, ҳатто Туринда ҳам".

Карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида

"Менинг оилам уйнинг бошқа қаватида яшамоқда, шундай экан улар билан алоқа қилмадим. Агар сиз ижобий ўйлаётган экансиз, ҳеч қандай муаммо йўқ", - дейди Роналду.

Ўқилган: 1272
Коронавирус Криштиану Роналду Португалия термаси Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рамос келажаги борасидаги қарорни эълон қилди
21:37
Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши трансфер рекордини янгилаши мумкин
20:53
Дилшод Раҳматов билан суҳбат: Колумбиядаги ЖЧ хотиралари, пандемиянинг фаолиятига таъсири ва яқинлашиб келаётган мундиал ҳақида
22:47