Куман Гризманн ҳақида: Мураббий буюради, ўйинчи эса бор кучи билан ҳаракат қилиши керак. Менинг у билан муаммоим йўқ

"Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман ҳужумчи Антуан Гризманн билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдириб ўтди.

Франциялик футболчи миллий терма жамоа ўйинидан кейин: "Мураббий мени қаерга қўйишни билади" деб таъкидлади.

- Менинг Антуан билан муаммоим йўқ. Мен уни ҳеч қачон бегона жойга қўймаганман. Биз ўнинчи ўйинчи жойида 9 та футболчи билан ўйнай олмаймиз.

- Гризманнинг сўзлари сизга таъсир қилдими?

- Ҳар бир одам истагини гапиришга ҳаққи бор. Кеча кундузи у билан гаплашган эдим, лекин бу ҳақида эмас.

У ўнинчи ва тўққизинчи жойларида ҳам ўйнаши мумкин, лекин буни мен ҳал қиламан. У эса бор кучи билан ҳаракат қилиши керак.

- Гризманн омадга эришиш учун нима қилиши керак?

- Бор куч билан ҳаракат қилиш, бироз омад ва туғилган имкониятдан унумли фойдаланиши керак. Мураббий бошқаради, у эса бор кучини бериши керак.

- Мессига дам бериш ҳақида ўйладингизми?

- Биз ҳар бир ўйинда энг яхши таркибни майдонга туширишни истаймиз. Термалар катта жамоаларга чарчоқ қўшишади. Барча қизиқиш ва қувонч билан қайтиб келишди. Машғулотлардан кейин кўрамиз, - дейди Куман.

Ўқилган: 552
Антуан Гризманн Барселона Испания чемпионати Роналд Куман

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Дембеле "Барселона" клубида қолади. Куман франциялик футболчига ишонч билдирган
04:25
"Барселона" клуби Альфонсо Дэвисни 3 йил олдин сотиб олиши мумкин бўлган
08:32
Семеду “Барселона”ни тарк этмоқчи
11:01