Бокс: ҳозирча вакилларимиздан бири финалда, яна 3 нафар спортчимизда бронза нақд

Хабар берганимиздек, Белоруснинг Минск шаҳрида бокс бўйича фахрий спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда юртимиз чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишяпти.

Бугун мусобақа доирасида ярим финал жанглари давом эттирилди. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозиргача ўтказилган жангларда тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Ҳамюртларимиздан бири финалга йўл олган бўлса, уч нафар спортчимиз афсуски рақибларига имкониятни бой беришди ва мусобақанинг бронза медали билан кифояланадиган бўлди.

Бокс. В.Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ½ финал жанглари

-49 кг: Иброҳим Ишжанов – Владислав Смоловски (Беларусь) – 1:4
-49 кг: Авазжон Йўлдошев – Роберт Бадалиан (Россия) – 4:1
-64 кг: Умид Қадамбоев – Александр Зирянов (Россия) – 0:5
-75 кг: Нурислом Исмоилов – Михаил Усов (Россия) – 2:3

Бугун мусобақанинг кечки дастурида яна икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Унда Файзулло Худойбердиев (-52 кг) россиялик Евгений Жоровга қарши жанг қилса, Сирожиддин Хожакметов (-69 кг) россиялик Дмитрий Захаров билан куч синашади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1395
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио Олимпиадасининг қолдирилиши ХОҚга қанчага тушиши маълум бўлди
05:01
Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди
19:01
Квинсленд 2032 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи
13:26