Англия футбол қўмитаси АПЛ жамоалари сонини қисқартириш ҳақидаги "Ливерпуль" ва "МЮ" таклифига қарши чиқди

Англия футбол қўмитаси (FA) "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клубларининг таклифига ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, клублар АПЛ нинг 18 та жамоагача қисқартириш ва Лига Кубоги билан Англия суперкубогини бекор қилишни исташган эди.

The Times нашрининг маълум қилишича, қўмитанинг раҳбарияти катта клубларнинг ҳокимиятни эгаллаш учун қиладиган ҳаракатларига барҳам беради. Ушбу хабар АПЛ раҳбарларига ҳам етказиб қўйилган.

Бундан ташқари, "катта олтилик"нинг икки клуби таклиф қилинган ўзгаришларга қўшилмаган ёки нейтрал ҳолатни танлашган.

Яқин кунлар ичида Премьер-лига клубларининг йиғилиши бўлиши кутилмоқда.

Ўқилган: 1666
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" собиқ директори: Абрамовичга "Тоттенхэм" клубининг 30%и таклиф қилишган. Бироқ у тўлиқ назоратни истаган
08:00
"Манчестер Сити" Кулибали учун "Наполи"га катта маблағ таклиф қилишга тайёр
07:16
Юрген Клопп: "Стэмфорд Бриж"га натижа учун кетмоқдамиз
05:26