Ўзбекистон термаси сафарда БААни мағлубиятга учратди

ФИФА кунлари муносабти билан халқаро ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган БАА ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекистон термасининг ғалабси билан якунланди.

Учрашувнинг 48-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 86-дақиқага келиб эса, яна унинг ўзи иккинчи голини уриб, дубль қайд этди.

БАА таркибида битта жавоб голини Тальябуэ 90+2 дақиқада пенальтидан киритди.

Шу тариқа Абрамов шогирдлари иккинчи ўйинда ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик учрашуви
БАА — Ўзбекистон 1:2
Голлар: Тальябуэ (90+2 пен) - Сергеев (48), Сергеев (86)
БАА:  Холид Исса, Фарис Жума, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юссуф Жобир, Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман, Ҳалил Иброҳим, Халфан Муборак, Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, ИброҳимҲалил Юлдашев, Мурод Холмуҳаммедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Азизбек Турғунбоев, Хожимат Эркинов, Игорь Сергеев.

Фото манбаси: https://t.me/FAUzbekistan

Ўқилган: 3856
БАА термаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Июнь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
17:24
Онлайн-конференция
03:03
Про лига. “Бухоро” мавсумдаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди
03:51