Погба "Реал" клубининг режаларига кирмайди. Клуб мақсади бошқа

"Реал" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ярим ҳимоячи Поль Погбани сотиб олиш ниятида эмас.

As нашрининг маълум қилишича, "Реал" клуби франциялик футболчининг трансферидан тўлиқ воз кечишган. Раҳбарият фикри Погбанинг яқинда берган интервьюсидан кейин ҳам ўзгаришсиз қолган. Унда Погба мадрид клуби унинг учун орзу эканлигини таъкидлаган. Футболчи ҳозир йилига 15 млн евро маош олади, "Реал" эса унга бунча маблағ тўлашга тайёр эмас.

"Реал" клуби учун "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани сотиб олиш асосий мақсад бўлиб турибди. Шу билан бирга 2022 йилда "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холандни шартнома муддати ўша йили якунига етадиган Карим Бензема ўрнига олиб келмоқчи.

"Реал" клуби барибир ҳам яна "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун уриниб кўради.

Ўқилган: 1737
Килиан Мбаппе Поль Погба Реал Мадрид Эдуардо Камавинга Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 29-тур. "Манчестер Сити" – "Вулверхэмптон" 4:1
05:16
Испания чемпионати, 21-тур. "Барселона" – "Атлетик" 2:1
04:30
Англия кубоги, 3-босқич. "Арсенал" – "Ньюкасл" 2:0 ҳамда "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" 1:0
07:57