"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўтган дам олиш кунлари жамоа "изоляцияси"ни биринчи бўлиб бузгани маълум бўлди.
Клубда икки кишида коронавирус чиққач, раҳбарият барча футболчиларни меҳмонхонада қолишга чақирганди. Аммо, Роналду бу буйруқни бажармасдан Португалия термаси ихтирига кетиб қолди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, ҳужумчи клуб раҳбарларига қаттиқ оҳангда гапирган.
Шу тариқа у уйига тунагани кетган ва эртаси куни миллий терма жамоа базасига борган.
Роналду "Ювентус" раҳбариятига қаттиқ оҳангда гапирди
Ўқилган: 2839