Ўзбекистон Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида Эронга ютқазди

Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди. Биз ушбу саҳифа орқали ўйиннинг асосий тафсилотларини ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Эрон 1:2
Голлар:
Шомуродов (54) - Азмун (43), Тареми (52, пен)
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев, Рустам Ашурматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Лутфулло Тўраев, Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов.
Эрон: 12.Пайам Ниазманд, 2.Содиқ Моҳаррами, 3.Эҳсон Хожсафи, 4.Шожае Ҳалилзода, 5.Милад Моҳаммади, 6.Аҳмад Нуруллоҳи, 9.Меҳди Тареми, 11.Воҳид Амири, 13.Ҳуссайин Канаанизодеган, 17.Али Голизода, 20.Сардор Азмун.

*****

1'. Ўйин бошланди

3'. Тўп билан Эрон футболчилари

4'. Яхшибоев ўнг қанотда олдинга ўтмоқчи эди, тўпни олдириб қўйди

7'. Ўзбекистон ҳужумини Хожсафи
тўхтатиб қолди

8'. Суюнов хатога йўл қўйди, Эрон қарши ҳужумга ўтиб кетди. Сардор Азмун яхши вазиятни голга айлантира олмади

10'.
Азмун дарвозабонимизга нисбатан қоида бузди, вакилларимиз тўпни ўйинга киритиб беришмоқда

13'. Машарипов - Шомуродов - Яхшибоев триоси яхши ўйнади. Аммо жарима майдончасида бир-бирларини унча тушунишмади

16'. Ашурматов рақибини ўтказиб юборди. Азмун тўпни дарвозага йўллади. Суюнов ўз ўрнида

19'. Қодирқулов яхши ҳаракат қилди, аммо якуний зарба йўллашда унга аниқлик етишмади

21'. Айтиш мумкинки, тенгкурашлар кечмоқда. Ўзбекистон Эрондан кам эмаслигини кўрсатмоқда

25'. Эрон олдинга ўтаётганди, Алижоновга нисбатан қоида бузилди.

28'. Ўзбекистон яхши ҳужум бошлаганди. Яхшибоев ўнг қанотда талашиб, якунда тўп жарима майдончасидаги Қодирқуловга етиб келди. Санжар ҳаводаги тўпни чап оёғида дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устинига тегиб ташқарига чиқиб кетди

31'. Шомуродов ўнг қанотда ёриб кирди ва бир ҳимоячини алдагандек бўлди. Якуний зарба ҳам йўллади. Бироз ноаниқ

34'. Сайфиев ва Ашурматовлар ўз тарафларида хатога йўл қўйишди. Эрон ҳужумчилари қарши ҳужумга ўтиб кетди. Берилган зарбани Суюнов ушлаб олди

38'. Тўраев ҳужум бошлади ва тўпни Шомуродовга етказди. Элдор тўпни ҳавода кўтарди. Яхшибоев унга етиб кела олмади

42'. Эрон қарши ҳужумга ўтиб кетди. Охиги оширилган тўп Азмунга етай деганда Тўраев уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Эрон бурак зарбаси ишлади, ижро этилди. Самарасиз

43'. Гол!!! Эрон ҳисобни очди! Сардор Азмун!

45'. Эрон олдинга чиқиб олди.

Биринчи бўлим тугади

46'. Иккинчи бўлим бошланди

47'. Мурод Холмуҳаммедов Алижонов ўрнига майдонга тушди

48'. Ҳожимат Эркинов Яхшибов ўрнига тушди.

50'. Ўйин сурати бироз тушди. Ўзбекистон олдинга ўтиши керак

52'. ГОЛ!!! Эрон яна урди. Гол муаллифи Тареми!

53'. ГОЛЛЛ!!! Ўзбекистон жавоб голини урди. Шомуродов!

57'. Ўйин марказда кечмоқда

61'. Эрон футболчилари олдинга ўтишмоқда, бизнинг ҳимоячилар уни бартараф этишди

65'. Майдонда Игорь Голбан, у яхши киришиб кетди

68'. Майдонда Шукуров ва Алибоевлар ҳам ҳаракат қилишмоқда

71'. Игорь Гобан ўнг қанотда рейд қилмоқчи эди, тўпни олдириб қўйди. Бу орода эронликлар заҳирадан ўйинчи тушуришмоқда

75'. Томонлар шу ҳисобга розидек ҳааркат қилишмоқда

81'. Қодирқуловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

84'. Алибоев ва Шукуров
лар тўпни бир-бирлари билан ўйнашди, аммо мазмунсиз

88'. Суюнов тўпни ўйинга киритиб берди. Сергеев рақиб билан курашди, лекин самарасиз

90'. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90+2'. Эрон дарвозабони Ниазманд жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

90+3'. Немати ўйин қоидасини бузди

Ўйин тугади, Ўзбекистон мағлубиятга учради

*****

Азмун киритган голни тмоша қилинг!

Ўқилган: 3920
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Ишончли ўйнадик ва ғалабага ҳақли бўлдик
11:45
Coca Cola Суперлига. 21-тур расмийлари
15:51
Александр Хомяков: Вазиятлар содир этишда устунликка эришдик
01:01