Лэмпард “Челси”да қанча вақт қолади?

Роман Абрамович сахий, аммо сабрсиз хўжайин. У Фрэнкка етарлича вақт берадими?

Тажрибасиз. Тактик жиҳатдан тажрибасиз. Омадсиз. “Челси” Кубокдан чиқиб кетганидан сўнг мухислар Фрэнк ҳақида шундай сўзлар ишлатишди.

Мухлислар ўзлариники бўлган мутахассисга шундай муносабат билдириши, ҳайратланарли. Унинг жамоаси ривожланяпти, аммо тез эмас. Ёмон ўйин кўрсатмаяпти, яхши ўйин ҳам. Лекин мухлислар қанчалик шикоят қилишмасин, жамоада битта инсонни айтгани бўлади – Роман Абрамовични. У эса биз билганимиздек, сабрсиз.

Мураббий “Стэмфорд Бридж”да биринчи йил ишламаётган бўлса ҳам, таркиб билан ишлашни энди бошлади. У учун фақат битта трансфер ойнаси бўлди, у пулларни сарфлади. Аммо ўзи ўйлагандек жамоа шакллантира олмади.

2015 дан 2019 гача “Челси” 29 нафар футболчи учун 600 млн фунт сарфлади. Бу вақт ичида мураббийлар ҳам ўзгарди (Моуриньо, Конте, Сарри), уларнинг барчаси ўз сўзини айтмоқчи бўлди. Ўша 29 футболчининг катта қисми бошқа жамоаларда тўп суряпти. 11 нафар футболчи Лондон жамоасида қолди ва яна 3 футболчи мураббийнинг асосий режаларига кирган – Матео Ковачич, НъГоло Канте. Кристиан Пулишич.

Жоржиньо, Кепа Аррисабалага,Эмерсон Палмери ва Маркос Алонсо ўз ўйинарини ўйнаб бўлишди, “Челси” уларни мамнуният билан қўйиб юборади. Фахрий футболчилар Вильфредо Кабальеро ва Оливье Жиру тез орада жамоани тарк этади.

Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, “Челси” шу пайтгача трансфер ойнасидан унумли фойдалан олмаган. 2015 ва 2017 йиллар чемпион жамоа таркибини кучайтира олмади, уларга қўйилган трансфер тақиқи жамоани анча қийнаб қўйди. Шунинг учун улар таркибга янги футболчилар олишда омадга суянишарди. 2017 йилда Алваро Мората ҳаммани руҳлантирди, аммо босимга чидай олмади. Давид Заппакоста, Абдул Рахман Баба, Миши Батшуайи ва Эмерсонлар яхши харидга ўхшаб кўринганди, лекин улар клуб даражасига мос эмасди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 2945
Фрэнк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Чехия — Англия ва бошқа ўйинлар бошланғи таркиблари
22:55
В трёх конфедерациях ещё в 13 странах возобновление футбольных турниров.
20:27
Дмитрий Островсикй: «БУНЁДКОР»ДА ҲАММАСИ ЗЎР»
17:10