Ўзбекистон МТЖ машғулотларни "Пахтакор" стадиони ўтказди

Бугун жамоа лагерига Отабек Шукуров ("Шаржа",  БАА),  Рустамжон Ашурматов ("Гвангжу",  Ж. Корея) ҳамда Элдор Шомуродов ("Женоа",  Италия) келиб қўшилди.

"Спартак" яримҳимоячиси Остон Ўрунов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб кечаги машғулотлар аввалида ўзини ноқулай ҳис қила бошлади.  Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб,  футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш,  ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва "Спартак"даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда,  унга таътил беришга ва жароҳатини тўлиқ даволаб олишга имконият яратишга қарор қилди.

Шунингдек,  "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Егор Кримец кечаги машғулотларда кичик жароҳат олганлиги сабабли МТЖ йиғинини тарк этди.

"Сеонгнам" клуби Жамшид Искандеров Жанубий Кореяга қайтганда 5 кундан кўп муддатга изоляцияга олиниши, шунингдек,  Жанубий Корея чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувларида жамоа таркиби кучсизланиб қолмаслиги учун футболчини МТЖнинг октябр ойидаги йиғинига юбора олмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ "Насаф" клуби вакиллари Ойбек Бозоров ҳамда Хусниддин Алиқулов клуб машғулотларида олган жароҳати туфайли ушбу йиғинга кела олмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади. 

Ўқилган: 3647
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе бошчилигида "Пахтакор" 200тадан кўпроқ гол урди
15:20
ОЧЛ-2020, 1-тур. "Пахтакор" ёмғир остида "Шабоб Ал-Аҳли"ни мағлубиятга учратди
17:53
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47