Қашқадарё вилоятида ҳам оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан вилоят бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, аҳоли айниқса ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда оммавий спорт тадбирлари ҳамда мусобақалари карантин қоидалари асосида ўтказилмоқда.

Ушбу оммавий тадбирларда мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг барча қатлами, кексалар ва нуронийлар, аёллар ва ёшлар бирдек иштирок этмоқда.

Жумладан, мактабгача таълим, халқ таълими, спорт таълим муассасалари ўқувчилари, тарбияланувчилари ва ходимлари билан эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳам доимий равишда ташкил этиб борилмоқда.

Бу галги бадантарбия машғулотлари ҳам шулар жумласидан.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1201
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи: 4 йил аввал Рио-2016 Олимпия ўйинларида илк медалимизни қўлга киритган эдик
18:11
Икки нафар боксчимиз саралаш босқичида рингга кўтарилади
07:10
Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи машғулотларга қайтиш бўйича қўлланма чиқарди
12:14