U-18 Биринчилиги. Рестарт йирик ғалаба билан бошланди

Пандемия сабабли тўхтаб қолган u-18 биринчилиги ўйинлари рестарт олди.

Рестартнинг илк учрашувини «Қўқон-1912»га қарши ўтказган Ринат Мифтахуддинов шогирдлари рақибга голлар шоусини тақдим қилиб берди. «Чиғатой» сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган учрашувда саккизта гол урилди. Тарбияланувчиларимиз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Танаффусдан кейин қўқонликлар яна уч марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур этилди. Якуний ҳисоб – 7:1.

U-18 БИРИНЧИЛИГИ
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912» - 7:1 (4:1)
5 октябрь. Тошкент. «Чиғатой» майдони.
Бош ҳакам: Санжар Назаров.
Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев.
Захирадаги ҳакам: Жалолиддин Ҳусниддинов.
Назоратчи: Наби Рўзимов.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
«Бунёдкор»: Беҳруз Ҳамидуллаев, Асаджон Азимжонов (Артур Закиев, 67), Умарали Раҳмоналиев, Жаҳонгир Фозилов (Азизбек Усмонов, 60), Мақсуджон Маҳмудов, Муҳаммадбобур Асадуллаев (Шоазиз Юсупов, 60), Иброҳим Баҳодиров, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Абдуқодир Хусанов, Рауф Мухаметшин (Машҳур Баҳодиров, 87), Шерзод Мирзажонов (Умид Султонов, 57).
«Қўқон-1912»: Эгамберди Алижонов, Яҳё Акбаров, Рустем Аъзамов, Нуруллохон Валижонов (Исмоил Матфозилов, 42), Шаҳзод Ашуралиев, Акбаржон Адҳамов, Муҳаммаддиёр Иномжонов, Даврон Сотволдиев, Дилёр Ғуломжонов, Ҳабиб Шарипов, Абдувосит Абдушарипов.
Голлар: Умарали Раҳмоналиев, 10 - 1:0. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 29 - 1:1. Асад Азимжонов, 38 - 2:1. Муҳаммадбобур Асадуллаев, 40 - 3:1. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 45 - 4:1. Шерзод Мирзажонов, 52 - 5:1. Абдуқодир Хусанов, 87 - 6:1. Абдуқодир Хусанов, 90+2 - 7:1.
Огоҳлантиришлар: Умарали Раҳмоналиев, 59. Яҳё Акбаров, 76. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 77. Абдуқодир Хусанов, 83.
Четлатиш: Яҳё Акбаров, 86.

Ўқилган: 1173
U-18 Биринчилиги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Насаф” – “Навбаҳор” 2:2
19:23
Сурхондарёда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари якунланди
07:48
Шота Арвеладзе: Рақиб финалда ўйнашни биладиган жамоа
06:31