Алиссон жароҳат туфайли қанча вақт ўтказиб юбориши маълум бўлди

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссоннинг тикланиш вақти борасидаги таҳминлар маълум бўлди.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, бразилиялик дарвозабон 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача муддат сафдан чиққан. Бошқа нашрлар эса уни 6 ҳафтадан ҳам кўпроқ майдонга туша олмаслигини таҳмин қилишмоқда.

Алиссон машғулотда шериги билан тўқнашиб кетиб жароҳатланган. Воқеа ҳақида бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.

Хабарларда "Ливерпуль" клуби янги дарвозабон излашга тушган, чунки Адриан Кастильо Юрген Клоппга маъқул келмаган.

Ўқилган: 930
Алиссон Англия чемпионати Жароҳатлар Ливерпуль

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” ўтган мавсум рекорд даражада даромад топди
21:52
Гари Невилл: “Реал” ва “Барса” АПЛ юлдузларини ўзига оғдириб олишда давом этмоқда
16:54
Обамеянг АПЛда сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси
06:32