
"Ливерпуль" клуби дарвозабони Алиссоннинг тикланиш вақти борасидаги таҳминлар маълум бўлди.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, бразилиялик дарвозабон 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача муддат сафдан чиққан. Бошқа нашрлар эса уни 6 ҳафтадан ҳам кўпроқ майдонга туша олмаслигини таҳмин қилишмоқда.
Алиссон машғулотда шериги билан тўқнашиб кетиб жароҳатланган. Воқеа ҳақида бошқа маълумотлар ошкор этилмаган.
Хабарларда "Ливерпуль" клуби янги дарвозабон излашга тушган, чунки Адриан Кастильо Юрген Клоппга маъқул келмаган.