Элдор Шомуродов: Орзулар ушалиши керак. "Ростов" раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан

Ҳужумчи Элдор Шомуродов "Ростов" клубидан "Женоа" сафига ўтгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Ҳаммаси тез содир бўлди. Шу ерда эканлигимдан жуда ҳам хурсандман. Дунёнинг энг кучли лигаларидан бирида ўйнаш менинг орзуим эди.

"Ростов" клуби раҳбариятига мени тушунгани ва қўйиб юборгани учун миннатдорман. Менинг орзуим бор эди ва улар амалга ошмоқда.

- Ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз? Ушбу мавсум Криштиану Роналдудан кўпроқ гол уришни истайсизми?

- Баландпарвоз баёнотлар қилмайман. Шунчаки қўлимдан келадиган ишни амалга ошираман.

- "Женоа" клуби сизни сотиб олмоқчи эканлигини қачон билгансиз?

- Менимча, бир ҳафта олдин. Ҳаммаси жуда ҳам тез содир бўлди. Ҳозиргача бу ерда эканлигимга ишона олмайман.

- Италия клубидан таклиф бўлганини ким айтиб берди?

- Биринчи бўлиб менинг агентим маълум қилди, - дейди Шомуродов.

Ўқилган: 1523
Женоа Ростов Трансферлар Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АГМК сафида кимлар гол урмоқда?
13:44
Про лига. “Бухоро” мавсумдаги дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олди
03:51
Coca-Cola Суперлигаси, 26-тур: “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:2
01:49