Сирдарёда ўтказилган оммавий спорт тадбирларига 7 000дан ортиқ аҳоли жалб этилди

Сирдарё вилоятида аҳолининг барча қатламлари, жумладан, кексалар ва нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, маҳалларда истиқомат қилувчи фуқаролар, корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг “Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш тўғрисида"ги 1085-сонли буйруғи билан тасдиқланган медиа-режада белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда жорий йил 3 октябрь куни пандемия даврида аҳолининг саломатлигини тиклаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, фуқароларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида Гулистон, Янгиер, Ширин шаҳарлари ҳамда Боёвут, Сардоба, Сайхунобод туманларида «Соғлиқ учун 5000 қадам» ва «Автомобилсиз кун» шиорлари остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ва оммавий юриш тадбирлари ташкил этилди.

Оммавий спорт тадбирларига жами 7000 нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилиб, фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мазкур спорт тадбирларини ташкил этишдан кўзланган мақсад, фуқароларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, аҳоли ўртасида спортни фаол тарғиб қилиш ҳамда пандемия даврида жисмоний машғулотлар билан шуғулланган ҳолда турли касалликларнинг келиб чиқишини олдини олишдан иборат.

Шунингдек, Сирдарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси маҳаллий аҳолини доимо жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ҳамда ҳафтанинг ҳар шанба кунини ҳудудларда ўтказилаётган эрталабки бадантарбия ва юриш спорт тадбирларида фаол иштирок этишга чорлаб келмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 832
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Пандемияни спорт билан енгамиз” шиори остида мусобақа ўтказилди
06:16
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан байрам табриги
21:04
Умидимиз оғир вазнли полвонлардан
06:25