Олимпия ҳаракати ҳамкорлари спортчиларни қўллаб-қувватлашмоқда

Coca-Cola компанияси Олимпиячи спортчиларни бундан кейин ҳам қўллаб- қувватлаш мажбуриятини олди. Компания “Токио-2020” Олимпия ўйинлари кўчирилганидан кейин ҳам Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) ҳомийси бўлиб қолди ва коронавирус пандемияси шароитида ХОҚнинг молиявий барқарор бўлишини таъминлаяпти.

Компания июль ойида яна 8 нафар америкалик спортчи, шу жумладан гимнастика юлдузи Симона Байлз ва сузувчи Мисси Франклин билан ҳомийлик битими имзолади. Бу билан Coca-Cola ҳомийлик қилаётган спортчилар сони 14 тага етди.

Coca-Cola компаниясининг спортчиларни қўллаб-қувватлашга ажратган умумий маблағи 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Июль ойида “Atos” компанияси МОҚ билан ҳамкорликни 2024 йилгача узайтириб, спортчиларни ва умуман Олимпия ҳаракатини доимий қўллаб-қувватлаб бориши тўғрисида баёнот берди.

“P&G SK-II” косметика бренди эса спортчилар билан ҳомийлик тўғрисидаги битимини 2021 йилгача узайтирди. Шунингдек, ташкилот Олимпия ҳаракатидаги ҳамкорликни 2028 йилгача узайтириб, спортчилар ва умуман умумжаҳон Олимпия ҳаракатини доимий қўллаб-қувватлаб бориши тўғрисида маълум қилди. Компания Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия қўмитаси ва “Athletes for Good Fund” билан ҳамкорликда спортчиларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этишларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган грантлар тақдим этишни бошламоқда.

Ўқилган: 1622
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва FILJKAM ўртасида шартнома имзоланди
11:53
Тарихда биринчи бор ХОҚ сессияси онлайн ўтказилади
17:12
Токио Олимпиадасининг қолдирилиши ХОҚга қанчага тушиши маълум бўлди
05:01