Россия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Спартак" - "Зенит" учрашуви ўз якунига етди. Унда дуранг натижа қайд этилди.
Учрашувнинг 65-дақиқасида Ерохин меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар бунга 86-дақиқада Понсенинг голи билан жавоб қайтаришди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармай қолди.
Учрашувда Остон Ўрунов 85 дақиқа ҳаракат қилди.
РПЛ, 10-тур
Спартак – Зенит 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 65 Ерохин, 1:1 – 86 Понсе.
Спартак – Максименко, Маслов, Жиго, Джикия, Зобнин, Крал, Урунов (Ещенко, 85), Айртон, Бакаев (Соболев, 53), Ларссон (Маркитесов, 90), Понсе.
Зенит – Кержаков, Караваев, Ловрен, Ракицкий, Дуглас Сантос, Оздоев (Сутормин, 90), Барриос, Ерохин, Мостовой (Азмун, 72), Дзюба, Малком (Круговой, 90).
Огоҳлантиришлар: Дуглас Сантос (37), Соболев (59), Барриос (88), Ловрен (89), Ещенко (90).