Дембеле "Барселона" клубида қолади. Куман франциялик футболчига ишонч билдирган

"Барселона" клуби ярим ҳимоячи Усмон Дембеле билан боғлиқ режаларга ойдинлик киритди.

Испан нашрларининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" билан каталонияликлар музокаралар ўтказаётгани ҳақидаги маълумотларга қарамай 23 ёшли франциялик футболчи жамоани тарк этмайди.

Таъкидланишича, "Барселона" клуби бош мураббийи Роналд Куман Дембеле билан суҳбатда унга ишонч билдиришини маълум қилган.

Мураббий ушбу мавсум ярим ҳимоячини муҳим ўйинчи деб ҳисобламаган эди, Дембеле эса ўз навбатида клубда қолишга умид қилган ва асосий таркибга киришни истаган.

Ўқилган: 756
Барселона Испания чемпионати Роналд Куман Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Иско “Сити” таклифини кўриб чиқмоқда
07:04
"Реал" катта эҳтимоллик билан Зиданни бўшатади, унинг ўрнига Почеттино ёки Аллегри келади
08:14
Фабио Капелло Де Лигтга маслаҳат берди
10:07