Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" клубида мен ютиш мумкин бўлган ҳаммасини ютдим

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйин олдидан собиқ клубидаги фаолиятига бахо берди.

"Мухлислар мен қўлимдан келган ҳамма ишни амалга оширганимни тушунишади. "МЮ"да ютиш мумкин бўлган ҳамма нарсани ютдим. Ютиш мумкин бўлмаган нарсани ютмадим.

Мен ҳамма нарса бердим, клубга ҳаётимни бағишладим, ҳар доимгидай профессионал бўлдим.

Клубда ажойиб одамларни учратдим, бутун умрлик яхши дўстлар орттирдим. "МЮ"га иссиқ туйғулар ҳис қиламан, энди бу туйғуларни 90 дақиқага унутиш керак бўлади. Футбол шунақа, улар ғалаба қозонишни истайди, мен ғалаба қозонишни истайман", - дейди португалиялик мутахассис.

Моуриньо "Манчестер Юнайтед" клубида Лига Кубоги, Англия Суперкубоги ва Европа Лигасида ғалаба қозонди.

Ўқилган: 2650
Англия чемпионати Жозе Моуринью Манчестер Юнайтед Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эктор Купер: Туркия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар расмий учрашувлардан олдин биз учун фойдали
11:24
Африка кубоги, 1/4 финал. Гамбия – Камерун 0:2
08:50
Англия чемпионати, 26-тур. "Манчестер Сити" – "Вест Хэм" 2:1
19:49