Клопп терма жамоалар ҳақида: АПЛ ва ўйинларни узатувчиларга фарқи йўқ, ўйинчи чоршанба Перуда бўлса ҳам, улар шанба тонга ўйин қўйишади

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп клубдан терма жамоаларга коронавирус пандемияси шароитида футболчиларнинг бориб келишини танқид остига олди.

"Мен гапларимни ҳурматсизлик сифатида қабул қилишларини истамайман, чунки биз бошқа давлатларда нималар содир бўлаётганини билмаймиз, лекин ҳамма оила даврасида бўлишни истайди. Ҳамма ўз ўйинчисини сақлаб қолишги интилади. Мен бу ерда ҳавфсиз дея олмайман, лекин бу ерни яхшироқ биламиз.

Шундай экан мен ҳавотирдаман, чунки барча миллий қўмиталар билан алоқа ушлаб туриш қийин. Мен футбол федерациялар, УЕФА ва ФИФА талабларни 100 % тушунаман.

Якунда клублар якка бўлиб қолмоқда. Бизнинг ўйинчилар тарқалишади, АПЛ ва трансляция қилувчилар камига бизга муаммо яратишади, чунки уларга барибир. Масалан футболчи чоршанба куни Перуда ўйнаган, улар эса ажойиб фикр деб шанба куни тонга ўйин қўйишади. Бизнинг муаммо бўмаса ҳам, ўйинчи оддий рейс билан келса жума кундузи етиб келади, кейин эса шанба таҳминан 12 да ўйнайди.

Айнан шу вазиятларда клублар бир ўзи. Бу оғир, Англияда лига ва трансляция қилувчиларга барибир. Биз ўйинчиларимизнинг тез ва ҳавфсиз йўл билан қайтишига ишончимиз комил бўлиши керак, чунки бизга ҳеч ким кўмак бермайди. Вазият шундай. Ҳаммаси ҳақиқатдан ҳам қийин", - дейди Клопп.

Ўқилган: 1251
Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Рома" сафарда "Севилья"га ютқазиб Европа Лигасини тарк этди
00:33
Англия Лига кубоги, 3-босқич. "Лестер" – "Арсенал" 0:2
08:54
Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Ювентус" – "Динамо" Киев 3:0
06:51