“Тошкент йўлбарси” Руфат Рисқиев 71 ёшда!

Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 71 ёшга тўлди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949 йил 2 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди. Шунингдек, Руфат Асадович 1976 йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум. 2019 йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилди.

Руфат Асадович ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади. Боксчиларимизнинг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёсдир. Руфат Рисқиев жорий йил Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Президентимиз томонидан “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Руфат Рисқиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Ўқилган: 854
UFF.uz Спорт Туғилган кунлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Олимпия ўйинларига йўлланмалар қандай ўйналади?
17:08
Грецияда Токио-2020 Олимпия ўйинларининг машъаласи аланга олди
07:02
Рингда боксчи ва айиқ
16:35