Геннадий Орлов: Шомуродовнинг майдондаги ақли россиялик ҳужумчилардан юқори. У "Женоа"да ўзини кўрсатади

Россиялик таниқли шарҳловчи Геннадий Орлов ўзбекистонлик ҳужумчи Эльдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтиб кетиши ҳақида ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

"Бир ярим йил аввал мен бу футболчининг майдондаги салоҳиятини кўриб ҳайрон қолгандим, яхши маънода. Чунки, унинг футбол ақли бошқа россиялик ҳужумчилардан юқорироқ эди. Қаранг - мен ҳақ бўлиб чиқдим.

"Женоа" шунча россиялик футболчилар туриб, Элдорни таклиф қилди. Демак, мен футболни тушинар эканман. У учун хурсандман. Шомуродов савияли футболчи.

Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп бўлган. Красницкий, Стадник, Абдураимов - улар ажойиб бўлишган.

Ўзбекистон диёри доим яхши футболчиларни берган. "Пахтакор" бўлса Совет Иттифоқида порлаганди", - дейди Орлов.

Ўқилган: 2424
Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-79" хотирасига атаб кўплаб тадбирлар ташкил этилади
17:30
Миржалол Қосимов: Ҳақли ғалабага эришдик
07:10
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор" ёшларига қарши назорат ўйини ўтказди
15:20