Ханчжоу-2022, Париж-2024: “Ўзбек йўлбарслари”нинг тайёргарлиги муҳокама қилинди

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига терма жамоаларни тайёрлаш бўйича режаларни кўриб чиқишда давом этади. Бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон бокс федерациясининг тайёргарлик режаси тингланди. Тадбирда МОҚ раҳбарияти ва вакиллари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, вакиллари ва мураббийлари иштирок этишди.

Тақдимотни Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Муроджон Мамадалиев олиб борди. Мамадалиев тақдимот бошида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик, вазн тоифаларида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида 10 вазн тоифасидан 7 таси дастурга киритилган эди. Муроджон Мамадалиев Ханчжоу-2022 ўйинларига номзодлар, уларнинг ютуқлари, шунингдек, боксчилар иштирок этадиган мусобақалар ҳақида батафсил гапириб берди.

Тақдимот давомида Ўзбекистон бокс федерацияси шифокори Дилшод Казаков ҳам сўз олди ва спортчиларнинг жисмоний ҳолати тўғрисида маълумот берди. «Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири фармакологияни тўғри ва самарали ташкил этишдир«, – деди Дилшод Казаков.

Муроджон Мамадалиев, ўз навбатида, боксчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бош котибнинг сўзларига кўра, боксчиларимиз бўш вақтларида китоб ўқиб, қизиқарли фильмларни томоша қилишади. Рақибларининг имкониятларини ўрганадилар ва шу билан назарий жиҳатларга ҳам эътибор қаратадилар.

Тақдимот якунида расмий вакиллар Ўзбекистон бокс федерациясининг режаси тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Ўқилган: 665
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бразилия тарихига кирган зарба
06:45
Нима учун протеинли коктейллар зарур?
20:48
Пара-атлетларимиз онлайн мусобақада куч синашишди
13:04