Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон Футбол Aссоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизом санкциялари қўлланилди.

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви якунланганидан сўнг “Бунёдкор” футболчиси Лутфулла Тўраев спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун жиддий огоҳлантирилди. Бундай ҳолат яна такрорланса, футболчига нисбатан жиддий чоралар кўрилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Шунингдек, Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган АГМК – “Қизилқум” учрашувидан кейинги флэш-интервью чоғида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва жамоатчиликка фактларга таянмаган, асоссиз маълумотларни айтгани учун моддий жаримага тортилди. Бундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Ўқилган: 470
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даниэль Старрижнинг қайси жамоага ўтаётгани маълум
09:13
“Насаф”га қарши тайёргарлик бошланади
17:54
Ўзбекистонлик мутахассис БAAдаги семинарда инструкторлик қилмоқда
21:36