Декабрда AIBAга янги раҳбар сайланади

Жорий йил Венгриянинг Будапешт шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг (AIBA) навбатдаги конгресси ўтказилиши ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши керак эди. Бироқ коронавидус пандемияси сабаб мазкур тадбир бекор қилинди.

Халқаро ташкилотнинг маълум қилишича, ушбу конгресс декабрь ойида онлайн тарзда ташкил қилинадиган бўлди. AIBAнинг амалдаги раҳбари Муҳаммад Мустаҳсан барча миллий федерацияларга бўлажак конгресснинг форматини ва у ҳақида мутахассисларнинг фикрини сўраб мактуб жўнатган.

“Биз конгрессни виртуал тарзда ўтказишга қарор қилдик. Конгресс ва овоз бериш жараёнини LUMI платформасида ташкил қиламиз. Бу дастурдан Халқаро Олимпия қўмитаси ва бошқа кўплаб спорт ташкилотлари кенг фойдаланмоқда”, – деди Муҳаммад Мустаҳсан.

Ҳозирда ташкилот раҳбарлигига Сулаймон Микоилов (Озарбайжон), Доминго Солано (Доминикан Республикаси) номзодлари илгари сурилмоқда. Шунингдек, яқин кунлар ичида улар орасига россиялик Умар Кремлев ҳам қўшилиши мумкин.

Ўқилган: 1397
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Токио-2020 Ташкилий қўмитаси юқумли касалликлар билан курашиш марказини ташкил этади
03:17
Видеоселекторда оммавий спорт тадбирларини ўтказишда шаффофликни таъминлашга жиддий эътибор қаратилди
12:33
Токио-2020 учун чипта олган томошабинлар пулларини қайтиб олишлари мумкин
04:44