Пеп Гвардиола: "Сити" ўзининг яхши формасидан анча йироқда. Бизнинг 10 та ўйинчимиз сафдан чиқди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия лига кубоги 4-босқич доирасида "Бернли" жамоасига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бизнинг гол ўтказиб юбормаганимиз муҳим, жамоа эса умумий олганда яхши ҳаракат қилди. Биз ўзимизнинг энг яхши формамиздан анча йироқдамиз, чунки тўлиқ шаклда машғулот олиб бормаяпмиз. Кўп футболчиларимиз сафдан чиқди – 6 тасида COVID-19, 4 таси эса жароҳатланган. Босқичма-босқич жамоа тўлиқ шаклда йиғилганда янада яхши бўламиз.

Умид қиламанки, ўша пайтга келиб биз етакчилардан унчалик ҳам ортда қолмаймиз. Ҳозирча эса Лига кубогининг чорак финалига йўл олдик ва бу яхши. Ўйинда ғалаба қозонсанг, кейингиси янада муҳимроқ бўлиб бораверади", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1195
Англия Лига Кубоги Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” ўзида “Реал”ни енгиб, чорак финалга йўл олди
02:13
Лионель Месси: Коронавирус дунёга бундай таъсир ўтказишини билмаган эдим
07:40
"Манчестер Сити" хўжайинлари тўққизинчи клубни сотиб олишди
16:20