Шомуродов "Женоа" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Эртага тиббий кўрик

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Женоа"га ўтиш учун яқин турибди.

Жума куни Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Италияда тиббий кўрикдан ўтади, шундан кейин у генуэзликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди, деб маълумот бермоқда "Спорт-Экспресс" нашри.

Манбанинг таъкидлашича, "Женоа" клуби Шомуродов учун бонуслар билан бирга қўшиб ҳисоблаганда 9 млн евро тўлайди. Шу билан бирга "Ростов" клуби унинг кейинги трансферидан 15 % фойда олиши мумкин.

Ўқилган: 1858
Женоа Ростов Трансферлар Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Шота Арвеладзе: Икки очко йўқотдик, бир очко ишладик
04:55
Рўзиқул Бердиев: Ғаниев бошқа чемпионатга йўл олиши керак
08:49
Суперлига клублари шифокорлари билан яна бир бор онлайн конференция ташкил этилди
07:19