"Женоа" директори Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади. Футболчимиз эртага шартнома имзолаши мумкин

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Женоа" жамоасига ўтиш учун яқин турибди.

"Биз келишув шартларини муҳокама қилиб олдик. Ўйлайманки, яқин вақт ичида Шомуродов Италияга етиб келади. Бунинг имкон қадар тезроқ амалга ошишини истайман", - дейди "Женоа" директори Даниэле Фажино.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси эртага Италияга келиб, клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Унга йилига 600-700 минг евролик маош таклиф қилинади.

Элдор "Ростов" клубида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ушбу жамоа сафида ўйинчи 91 та ўйин ўтказган бўлиб, 18 та гол ва 12 голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 4820
Женоа Италия чемпионати Россия чемпионати Ростов Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинда ғалаба қозонди
16:02
"Пахтакор": Кун тарихи - 9 октябрь
06:38
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан ўйинни оқ рангли формада ўтказади
09:19