"Манчестер Юнайтед" клуби Санчо трансфери бўйича янги таклифни тайёрламоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ярим ҳимоячи Жейдон Санчо трансфери бўйича янги таклифни тайёрламоқда, деб маълумот берди Daily Mail нашри.

Манбанинг таъкидлашича, манкунианликлар немис клубига 72 млн евро ва 100 млн еврогача етиши мумкин бўлган бонусларни таклиф қилмоқчи. "Манчестер Юнайтед" клуби трансфер мавсумининг охирги ҳафтасида "Боруссия" ушбу таклифни қабул қилишига умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, немислар бошида "қизил иблислар"дан 120 млн евро талаб қилган эди.

Санчо – "Манчестер Сити" клуби тарбияланувчиси. 2017 йилнинг ёзида дортмунднинг "Боруссия"си Жейдонни "шаҳарликлар"дан 7,84 млн еврога сотиб олган. Жорий мавсум 20 ёшли англиялик футболчи 44 та ўйинда 20 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Ўқилган: 1993
Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 5-тур. "Шахтер" – "Реал" Мадрид 2:0
03:11
Месси Неймарга биргаликда "Ман Сити"га ўтишни таклиф қилди
07:24
Жейдон Санчо учун курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди
03:49