
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичига тайёргарлик жараёнини режа асосан, ноябр ойидаги ФИФA кунларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
БAAда ташкил етиладиган мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Вадим Aбрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Дубайда ўтадиган машғулотлар давомида терма жамоамиз шунингдек Ироқ вакиллари билан куч синашади. Мазкур ўртоқлик ўйини 17 ноябрь санасига режалаштирилган.