Антонио Конте: Мураббий натижадан кўра жараёндан кўпроқ лаззатланиши керак. "Интер"нинг ҳужумидан кўнглим тўлди

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 2-тур "Фиорентино" жамоасига қарши ўйин натижаси борасида фикр билдириб ўтди.

"Албатта, уч очко яхши, бироқ ўйинни умумий томондан бахолаш керак.

Бизнинг 4 та тўп киритганимиз ва кўп вазият яратганимиз бизни қувонтиради. Дронговски яхши ўйнади. Биз катта куч билан ҳужум қилдик ва "Фиорентино"га муаммо яратдик.

Йигитлар қарши ҳужумни қайтариш борасида яхшироқ ҳаракат қилиш кераклигини билишади. Биз кўп ўйинчиларни жалб қилиб ҳужум қилишимиз ва ҳимояланишимиз керак. Барқарорлик ҳамма жойда бўлиши керак, вақти-вақти билан у бизга етмаяпти. Шунинг учун ҳам жазоланяпмиз.

Биз ўз дарвозамиз олдида ўтиришдан кўра, ҳужум қилиб ҳимояланишимиз керак. Рақибга босим ўтказишни истаймиз. Коларов биринчи учрашувни ўтказди. Бастони биринчи маротаба ҳимоя марказида ўйнади, бироқ жамоа умумий ҳисобда тўғри ўйнаши лозим.

Эриксон билан биз бошқалар каби ишлаяпмиз. Биз бор кучимиз билан унинг яхши формага киришига ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, Кристиан биринчи куни жамоага келганидан кейин, ҳозир яхшироқ ўйнашни бошлади.

Ўзимнинг "Интер" клубидаги илк мавсумимда биз натижага жуда ҳам катта эътибор қаратишимизни тушундим ва маълум бир йўлдан юришимиз кераклигини унутиб қўймоқдамиз. Айнан йўлнинг муҳимлигага ишонаман ва мағлубиятлардан ҳам дарс олса бўлади.

Мураббий натижадан кўра, жараёндан кўпроқ лаззат олиши керак ва бунинг устида ишлаши лозим. Баъзида мен мағлубиятдан жуда хафа бўламан.

Ўйлайманки, ўтган мавсум биз кўп очко жамғариб, иккинчи поғонани эгаллаб Италияда маълум бир обрўга эга бўлдик. Бу халқаро даражага ҳам таъсир қилади – аҳир "Интер" еврокубоклар финалида ўйнаши керак.

Ишлашда давом этиш ва мухлисларни хурсанд қилиш керак, айниқса бугунги каби охиргача биз билан бўлишса.

Ўйинчилар ирода, ташналик, эҳтирос намойиш қилди ва бу улардан фахрланаман", - дейди Конте.

Ўқилган: 1976
Антонио Конте Интер Италия чемпионати Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Клопп Месси ва Роналдуларни солиштирди ва улардан биттасини танлади
04:23
Роналдусиз "Ювентус" Туринда "Верона"ни енга олмади
03:03
Италия чемпионати, 6-тур. "Удинезе" – "Милан" 1:2
20:24