
Англия чемпионатининг 3-турида "Челси" клуби "Вест Бромвич" билан дуранг қайд этди. Учрашув Вест Бромвичдаги "Хоуторнс" стадионида бўлиб ўтди ва 3:3 ҳисоби билан якунланди.
Учрашувнинг 30-дақиқасига келиб ҳимоячиларнинг қўпол хатолари эвазига майдон эгалари 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди. "Вест Бромвич" ҳужумчиси Каллум Робинсон 4 ва 25-дақиқаларда дубль қайд этди, яна бир голни Кай Бартли бурчак зарбасидан кейин ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Иккинчи бўлимда "Челси" 3 та тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди. 55-дақиқада Мэйсон Маунт рикошет эвазига дарвозани ишғол қилган бўлса, 15-дақиқа ўтиб Каллум Хадсон-Одои Хаверцнинг пасидан кейин 2-голни киритди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Тэмми Абрахам "Челси"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голни урди.
"Челси" 4 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.
Вест Бромвич – Челси 3:3 (3:0, 0:3)
Голлар: 1:0 – 4 Робинсон, 2:0 – 25 Робинсон, 3:0 – 27 Бартли, 3:1 – 55 Маунт, 3:2 – 70 Хадсон-Одои, 3:3 – 90 Абрахам.
Вест Бромвич – Джонстон, Бартли, О`Ши, Аджайи, Ферлонг, Ливермор, Диангана (Филлипс, 74), Матеус Перейра (Филд, 90), Сойерс, Робинсон (Робсон-Кану, 66), Таунсенд.
Челси – Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тиаго Силва (Жиру, 73), Джеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (8), Джеймс (27), Ферлонг (82), Кристенсен (86).