"Барселона"га Кавани ва Эдин Жеко таклиф қилинган. Клуб улардан воз кечди

Ҳужумчи Эдин Жеко ва Эдинсон Кавани "Барселона" клубига "Атлетико" сафига ўтган Луис Суарес ўрнига таклиф қилинган.

33 ёшли уругвайлик футболчи "ПСЖ" клубини тарк этганидан кейин эркин агент мақомида бўлиб турибди, 34 ёшли босниялик футболчи эса "Рома"да тўп суради.

"Барселона" клубида бу икки ҳужумчини сотиб олиш имконияти бўлган, бироқ ёши катта ўйинчилар таркибни ёшартирмоқчи ва янгиламоқчи бўлган клуб сиёсатига тўғри келмайди, шунинг учун ҳам Кавани ва Жеко хизматидан воз кечилган.

Агар 5 октябрь трансфер мавсумининг ёпилишига қадар каталонияликлар ҳеч кимни сотмаса, ҳеч кимни харид ҳам қилмайди.

Ўқилган: 1229
Барселона Трансферлар Эдин Жеко Эдинсон Кавани

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Салоҳ жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. Унинг "МЮ"га қарши ўйинда иштироки сўроқ остида
01:34
Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради
16:58
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидаги иккита рақиби "Кўрфаз Кубоги"да иштирок этади"
20:48