УЕФА 2019/20 мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун йиғилган овозлар натижасини эълон қилди

УЕФА нинг энг яхши ўйинчига тўпланган овозларда Месси ва Неймар 4-поғонани бўлиб олишди, Роналду эса – 10 поғонада.

Биринчи учликни "Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне, ҳужумчи Роберт Левандовски ва дарвозабон Мануэль Нойер (иккиси ҳам – "Бавария") банд қилган.

4-ўриндан 10-ўрингача бўлган ўринлар қуйидагича жойлашган:

4-5. Лионель Месси («Барселона»), Неймар («ПСЖ») – 53 очко

6. Томас Мюллер («Бавария») – 41 очко

7. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 39 очко

8. Тиаго Алькантара («Бавария», «Ливерпуль»га ўтган) – 27 очко

9. Йозуа Киммих («Бавария») – 26 очко

10. Криштиану Роналду («Ювентус») – 25 очко.

Ҳайъат аъзоларига ЕЧЛ ва ЕЛ гуруҳ босқичида иштирок этган 80 жамоа мураббийлари, УЕФАга кирувчи мамлакатларнинг 55 та журналисти кирган.

Ғолиб номини 1 октябрь куни бўлиб ўтадиган чемпионлар лигасининг қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.

Ўқилган: 2767
Европа футболи Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 27-тур. "Челси" – "Эвертон" 2:0
06:17
“Манчестер Сити” ўзида “Ньюкасл”га жавобсиз бешта гол урди
00:14
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Челси" – "Ред Булл" 1:1
04:57