Миржалол Қосимов: Муҳим баҳс эди

Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - АГМК (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бугун ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим баҳс эди. Беллашувни ёмон бошлаганимиз йўқ, лекин 25-дақиқалардан кейин эътиборни кўпроқ ҳимояга қарата бошладик. Натижада ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Айтиш керакки, ҳар иккала жамоа дарвозабони ҳам ишончли ўйин кўрсатмаётганди. Биз иккинчи бўлим аввалида бундан фойдаландик.

Ҳисоб тенглашгач «Бунёдкор» табиий равишда бор эътиборини ҳужумга қаратди, биз эса қарши ҳужумда Жасур Умаровнинг голи сабабли ғалаба қозондик. Майдон бироз «оғирроқ»дек туюлди. Шундай бўлса-да, бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, деб ўйлайман.

Ўқилган: 1223
АГМК Миржалол Қосимов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди
07:45
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси пойтахтда йиғинни давом эттирмоқда
07:05
Кержаков Россия чемпионатининг энг кучли 4та ҳужумчи қаторига Шомуродовни киритди
08:11