"Пахтакор-2" йирик ҳисобда зафар қучди

Биринчи лигада иштирок этаётган "Пахтакор-2" жамоаси 3-турда "Локомотив-БФК"ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Академия тарбияланувчиларидан иборат жамоа Қибрайда "Локомотив-БФК"га қарши кечган беллашувда йирик ҳисобли ғалабага эришди. Пўлатхўжа Холдорхонов биринчи бўлимда жамоамизни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг охирги 15 дақиқасида Ҳазрат Турсунқулов, Муҳаммадқодир Парпиев ва Мирзоҳид Қўчқоров натижани йириклаштирган голларга муаллифлик қилишди. Рақиб бунга пенальтидан киритилган бир тўп билан жавоб қайтарди. "Пахтакор-2" жамоаси 3 баҳсдан кейин 6 очко тўплаган ҳолда Биринчи лиганинг шарқий минтақасида 2-поғонани эгаллаб турибди.

"ПАХТАКОР-2" - "ЛОКОМОТИВ-БФК" - 4:1 (1:0)
20 сентябрь. Тошкент. "Қибрай" стадиони.
Ҳакамлар: Ж.Ҳусниддинов, Ф.Йўлдошев, О.Қосимов, Ф.Янсупов.
Назоратчи: Н.Рўзимов.
"Пахтакор-2": Абдунабиев, Жўраев, Парпиев (Пўлатов, 79), Саримсоқов (Ҳалилов, 79), Холдорхонов, Азмиддинов, Ёқубов (Аноров, 90+2), Абдуманнонов, Турсунқулов (Асқаров, 88), Қўчқоров (Раҳматуллаев, 90+1), Раҳимов.
"Локомотив-БФК": Рўзиев, Жўрабоев, Файзуллаев, Жўраев, Аҳмедов (Раҳмонов, 77), Ражабов, Тўхтаназаров (Турғунбоев, 72; Абдуллажонов, 77), Усмонов, Сотволдиев, Нурмуҳаммедов, Хайруллаев.
Голлар: Холдорхонов, 29 - 1:0. Турсунқулов, 74 - 2:0. Парпиев, 76 - 3:0. Жўрабоев, 81-пен - 3:1. Қўчқоров, 90 - 4:1.
Огоҳлантиришлар: Файзуллаев, 30. Азмиддинов, 53. Усмонов, 60.

Ўқилган: 1135
Биринчи лига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Марио Балотелли ҳам Бразилияда тўп суриши мумкин
09:17
"Реал" клубининг "Бетис"га қарши учрашув учун қайдномаси эълон қилинди
13:04
Вадим Абрамовни табриклаймиз!
12:14