"Ювентус" клуби Моратани сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи

"Ювентус" клуби ҳужумчи Альваро Моратанинг қайтишига ҳали ҳам қизиқмоқда.

Турин клуби "Атлетико" билан 27 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида музокара олиб бормоқда. "Бьяконери"лар раҳбарияти ўйинчини 45 млн евро эвазига сотиб олиш шарти билан 10 млн еврога ижарага олмоқчи.

"Атлетико" клуби эса Моратанинг кетиши имкониятини кўриб чиқишга тайёр, чунки уни жамоада ўрнини "Барселона"дан келиши кутилаётган Луис Суарес эгаллаши мумкин.

Уругвайлик футболчи каталония клубини эркин агент мақомида тарк этмоқчи, бироқ шартномасини бекор қилиш борасида бир қарорга кела олмаяпти.

"Юве" шу билан бирга "Рома"дан Эдин Жекони ҳам сотиб олмоқчи. Келишув римликларнинг бошқа трансферлар борасидаги тўхталиш туфайли амалга ошмай турибди.

Мората "Ювентус" клуби сафида 2014 йилдан 2016 йилгача тўр сурган.

Ўқилган: 654
Альваро Мората Атлетико М Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” клубига “Динамо” ҳужумчиси керак
11:58
“Интер” жамоаси “Наполи” дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи
03:54
Расман! “Челси” бешта футболчи билан хайрлашди
14:21