Жозе Моуриньо: Бэйлнинг жароҳатдан қачон тикланишини билмайман, лекин у "Тоттенхэм"да бахтли

"Тоттенхэм" клуби Жозе Моуриньо жамоага қайтган Гарет Бэйлнинг биринчи ўйини қачон бўлиши ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Гарет жароҳатдан қачон қутулишини билмайман.

Мен биладиган ягона нарса, бу – унда катта иштиёқ бор. У клубга қайтганидан жуда ҳам хурсанд. Агар футболчида шундай иштиёқ бўлса, унинг тикланиш муддати бир неча марта ошиши мумкин ва формага киришига кам вақт талаб этади.

Биз Гаретни клубда кўришдан хурсандмиз ва дунёнинг энг яхши ўйинчиси даражасига қайтишида кўмак беришга тайёрмиз", - дейди Моуриньо.

Уэльслик футболчи ўтган ойда миллий терма жамоаси таркибида тиззасидан жароҳат олганидан кейин машғулот олиб боргани йўқ.

Ўқилган: 1872
Гарет Бэйл Жароҳатлар Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 3-тур. "Ред Булл" – "Бавария" 2:6
03:05
Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Истанбул" – ПСЖ 0:2 ҳамда "Манчестер Юнайтед" – "РБ Лейпциг" 5:0
06:18
Испания чемпионати, 37-тур. "Хетафе" – "Барселона" 0:0
06:11