
"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Роналд Куманнинг Рикард Пучга ишонч билдирмаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Куман бу ерда узоқ йиллар фаолият юритади. У "Барселона" клубининг рамзи ва шарафи бўлади.
Ўйинчиларга келадиган бўлсак, у ҳаммасини матбуот-анжуманида тушунтириб беради. Футболчига ишонч билдирмаётгани ҳақидаги хабар бироз кўпиртирилиб юборилган.
Жамоа жуда ҳам катта, таркибимизда жуда ҳам яхши футболчилар жам бўлишган", - дейди Бартомеу.