Ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов 50 ёшда!

Бугун ўзбек футболининг афсонаси Миржалол Қосимов ўзининг юбилей 50 ёшини қарши олмоқда.

Миржалол Қўшоқович Қосимов 1970 йил 17 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони, XII Осиё ўйинлари ғолиби, 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси. Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спортчи. Футболчилик фаолияти давомида Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. Жумладан, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, «Шуҳрат» медали, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденларининг соҳиби. Ҳозирда АГМК клуби бош мураббийи. Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки 10 йиллигидаги энг яхши спортчиси деб тан олинган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Ўқилган: 1746
Миржалол Қосимов Туғилган кунлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси, 2-тур. "Реал" Мадрид – "РБ Лейпциг" 2:0
02:52
Робер Пирес: Месси ва Роналдуга ўхшаганлар йўқ. Яқин келажакда бўлмаса ҳам керак
18:50
Диққат, расмий хабар! ЖЧ-2022 саралаши Осиё қитъаси ўйинлари ноъмалум муддатга қолдирилди!
17:10