Вернер АПЛ ҳақида: Бу ерда ҳаммаси бошқача. Мен учта катта ҳимоячи билан ўйнадим, Германияда бунақа эмас!

"Челси" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер Лондон жамоаси таркибида АПЛ нинг илк туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. "Челси" ўз майдонида "Брайтон" футболчиларини қабул қилиб 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Менга олдин айтишганидай, Премьер-лигадаги футбол – умуман бошқача.

Мураккаб ўйин бўлди. Ҳисоб 1:1 кўринишига келгунича, биз жуда ҳам яхши ўйнамадик. Шундан кейингина яхши бўлди. Рис Жеймснинг ажойиб голидан кейин биз ўйинга қайтдик, унинг бурчак тўпи эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Умид қиламанки, ҳали кўп ғалаба қозонамиз.

Мен учта катта ҳимоячига қарши ўйнадим, бунақаси Германияда йўқ!

Ўйинлар тўлиқ фарқ қилади. Баъзи вазиятларда бизда бўш ҳудудлар кўпроқ бўлди ва югуриш учун имкон туғилди.

Кейин сен кийим алмаштириш хонасига иккинчи бўлимга чиқсанг, ўйин бутунлай ўзгариб кетади. Ҳаммаси бошқача эди. "Брайтон" жуда ҳам яхши жамоа ва бизга катта муаммо туғдирди.

Балки, иккинчи ўйинда тўп киритаман. Қийинроқ бўлади, чунки биз "Ливерпуль"га қарши ўйнаймиз ва мен ҳаракат қилиб кўраман. Бор кучим билан ўйнайман. Ҳозир эса жамоага пенальти ишлаб олганимдан хурсандман", - дейди Вернер.

"Челси" ўзида "Ливерпуль" жамоасини 20 сентябрь куни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади.

Ўқилган: 2301
Англия чемпионати Брайтон Германия чемпионати Тимо Вернер Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Италия чемпионати, 27-тур. Кечаги натижалар: "Рома"да ғалаба, "Интер"да дуранг, "Лацио" ютқазди
06:11
Коронавирус раҳбарият бахонаси, "Барселона" маошларни тўлаши учун пули етмаяпти
08:53
Зидан Ла Лига ҳақида: Пойга якунланди деб бўлмайди. Ўйинчилар ҳали ҳеч нарса ютмаганимизни билишади
01:54