"Бавария" клуби Хадсон-Одоини ижарага олишни истамоқда. "Юве" ва "Лейпциг" ҳам қизиқиб турибди

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои ушбу трансфер мавсумида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sky Sport нашрининг маълум қилишича, 19 ёшли англиялик футболчига "Бавария", "Ювентус" ва "РБ Лейпциг" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, ўтиш учун асосий муаммо молиявий қийинчиликлар бўлиб турибди ва шунинг учун ҳам трансфер бўлиш эҳтимоли кам.

Таъкидланишича, "Бавария" клуби вакиллари Хадсон-Одои билан алоқага чиққан. Клуб ўйинчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишга тайёр. Ҳозирча Германия клуби футболчининг трансфери бўйича расман алоқага чиққани йўқ.

"Бавария" клуби "Интер"дан Иван Перишич трансфери бўйича келиша олмаганидан кейин ҳужумчини сотиб олмоқчи бўлмоқда.

Аввалроқ Хадсон-Одои кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли лондон жамоасини тарк этмоқчи эканлиги айтилган эди.

"Бавария" бир йил илгари ҳам "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирган эди. Ўшанда "Бавария" ўйинчи учун 35 млн евро тўлашга тайёр бўлган.

Ўқилган: 485
Бавария Каллум Хадсон-Одои Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Харри Кейн операция қилинди
14:06
А Серия. "Аталанта" ўз майдонида "Милан" дарвозасига жавобсиз 5та гол урди
18:20
Аллегри ўз номзодини “Барселона”га таклиф қилган
10:05