Суарес "Ювентус"га ўтмайди. У ЕЧЛ қайдномасига киритилиш учун улгурмай қолади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес ушбу трансфер мавсумида "Ювентус" жамоасига ўтмайди.

33 ёшли ҳужумчи 6 октябрь чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоаларнинг қайдномасини қабул қилишнинг охирги кунига қадар Италия паспортини олишга улгурмайди.

Бундан ташқари уругвайлик футболчи ҳали ҳам "Барса"дан ўтиб кетиши мумкин. Унда бошқа клублардан ҳам таклифлар бор.

Аввалги маълумотларга кўра, каталония клуби Суаресни қоладиган тақдирида ҳам майдонга туширмаслигини маълум қилган.

Ўқилган: 709
Барселона Луис Суарес Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" жамоаси Ляказеттни "Атлетико"даги Лемарга алмаштирмоқчи
09:21
“Милан” ёзда АПЛдан футболчи олиб келмоқчи
14:18
“Барселона” Умтитини сотиб юбормоқчи
20:12