Forbes журнали дунёнинг энг кўп пул ишлаган футболчисини аниқлади

«Барселона» сардори Лионель Месси «Forbes»нинг энг кўп даромад олувчи футболчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Аргентиналик футболчи 2020 йилда 126 миллион доллар даромад олди, шундан 92 миллиони маоши, 32 миллиони рекламадан тушган.

Мессининг доимий рақиби — Криштиану Роналду иккинчи ўринда: Португалия терма жамоасининг 35 ёшли сардори бу йил 117 млн. даромад олди. «ПСЖ» юлдузи Неймар учинчи ўринда — 96 млн. доллар.

Нуфузли нашрнинг топ-10 рўйхатига шунингдек, Муҳаммад Салоҳ, Поль Погба, Антуан Гризманн, Гарет Бэйл, Роберт Левандовский ва Давид де Хеа каби футболчилар кирган.

Ўтган мавсум Лионель Месси «Барселона» сафида 44 ўйин ўтказиб, 31 та гол урган, 26 та голли узатмани амалга оширган.

Манба: Хабар.уз

Ўқилган: 659
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лондон клуби бош мураббийисиз қолиши мумкин
19:57
“Пахтакор-79” сиймоси қалбимизда абадий яшайди
09:40
Матич келажаги борасида муҳим қарорга келди
11:14