Андреа Пирло: "Ювентус"га имкон қадар тезроқ ҳужумчи керак

"Ювентус" клуби бош мураббийи Андреа Пирло "Новаро" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини (5:0) ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз турли хил тактик ишланмаларни кўрмоқдамиз. Биринчи бўлимда биз тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнадик, ҳужумнинг турига қараб улар учта бўлиши ҳам мумкин. Иккинчи бўлимда эса доимий равишда уч ҳимоячи билан ўйнадик, бироқ турли хил усулларни қўллаб кўрдик.

Жамоа қизиқувчан, йигитлар ишнинг янги турига кўникишмоқда.

Менга тезроқ ҳужумчи керак. Бироқ трансфер ойнаси ҳали кўп очиқ бўлади, октябрь ойининг бошигача ҳали вақтимиз бор.

Роналду жойида, у бугун ва Португалия терма жамоасида ҳам буни намойиш қилди. У майдон бўйлаб енгил ҳаракат қилади", - дейди Пирло.

Ўқилган: 3010
Андреа Пирло Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Бавария” сафарда “Байер”га имкон қолдирмади
20:33
Англия чемпионати, 8-тур. "Вест Бромвич" – "Тоттенхэм" 0:1
19:09
Англия чемпионати, 22-тур. "Тоттенхэм" – "Челси" 0:1
04:05