Вадим Абрамов: Ўзимизга муаммолар пайдо қилдик

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сурхон» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Кўринишидан бугунги ўйинни осон ютишимиз керакдек эди. Бироқ иккинчи голдан кейин ўзимизга муаммолар пайдо қилдик ва учрашув охирида бироз асабий бўлди. Умуман олганда ўйинда ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Ўзгаришлар фойдали бўлмаган бўлиши мумкин, лекин айб фақат захирадан майдонга тушганларда эмас. Майдондаги футболчилар ҳам янгиларга ишониб қолишди.

Захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз ўзи ишлаган пенальтини тепишини мен хоҳладим. Учрашув охири бўлгани учун шундай қарорга келдим. Афсуски гол ура олмади, аслида бугун мен жуда ёмон ишладим.

Ўқилган: 1690
Бунёдкор Вадим Абрамов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда ҳудудий йўриқчилар учун ФИФА курслари бўлиб ўтди
09:21
Режиссёр - АФУ, главная роль - Эктор Купер
19:28
Шота Арвеладзе: Мухлисларга раҳмат айтаман
18:48