
"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси янги 2020/21 мавсумда каталония жамоасида сардор бўлиб қолади, деб маълумот бермоқда Mundo Deportivo нашри.
Аргентиналик ҳужумчида учта ўринбосар бўлади – Серхио Бускетс, Жерар Пике ва Сержи Роберто. Эслатиб ўтамиз, Бускетс, Пике ва Роберто – "Барселона" клубида учинчи мавсум кетма-кет вице-сардор саналади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида Месси факс орқали "Барселона" клубига бошқа жамоага ўтиш истаги борлигини билдирган. Бироқ якунда футболчи каталонияликлар сафида қолди. 7 сентябрь куни Лео янги бош мураббий Роналд Куман қўл остидаги илк машғулотларини ўтказди.