"Ювентус" клуби Игуанга шартномани бекор қилгани учун 2,5 млн евро тўлашга тайёр

Ҳужумчи Гонсало Игуаин "Ювентус" клубини тарк этишга яқин турибди.

Журналист Николо Скира маълумот беришича, туринликлар 32 ёшли аргентиналик футболчига шартномасини бекор қилгани учун товон пули сифатида 2,5 млн евро тўлашга тайёр.

Гонсало "Интер Майами" клуби билан 2022 йилнинг декабрь ойига қадар амал қилувчи шартнома имзолашга тайёр. Музокаралар якуний босқичда.

Аввалроқ Игуаиннинг агенти "Ювентус" клуби билан шартномани бекор қилиш учун Италияга келгани айтилган эди.

Ўқилган: 433
Гонсало Игуаин Интер Майами Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Артета: Биз Европанинг иккита кучли жамоасини мағлуб қилдик, ажойиб ҳафта
18:50
Бундеслига 2019/20 мавсуми ўз якунига етди
20:28
Лаутаро "Реал"га ўтади. "Интер" буни сир тутганди - чунки "Барса" Видаль трансферини блоклаши мумкин эди
17:59