Лэмпард АПЛ соврини ҳақида: Биз "Сити" ва "Ливерпуль"дан анча ортда қолдик. Орадаги фарқни йўққа чиқариш керак

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия премьер-лигасининг янги мавсуми стартидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Челси" клубининг АПЛ соврини учун курашда рақобат қила олиши ҳақида

"Бу ҳақида бошқа одамлар гапириши керак. Сўнгги бир неча мавсумни биз "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клубидан анча очко ортда қолиб якунладик. Орадаги фарқни йўққа чиқариш керак".

Жароҳатлар ҳақида

"Зиеш тиззасидан жароҳат олди, шундай экан у "Брайтон"га қарши ўйнай олмайди. Умид қиламизки, икки ҳафтада сафга қайтади.

Бил Чилуэлл формага кирмоқда, таркибда бўлмайди. Тиаго Силва – дам олиш кунлари Лондонда машғулот олиб борди ва ўйинга тайёр бўлади", - дейди Лэмпард.

"Челси" клуби 14 сентябрь куни "Брайтон"га қарши тўп суради. Ўйин Тошкент вақти билан 00:15 да старт олади.

Ўқилган: 1687
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Френк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду коронавирус ҳақида: Коронавирусга тестлар ёлғон маълумот кўрсатмоқда
11:01
УЕФА Миллатлар Лигаси, 1-тур. Венгрия – Англия 1:0
08:21
Миллатлар Лигаси, 4-тур. Испания - Чехия 2:0
10:27